Инфаркт касаллиги хакида

Эҳтиёт бўлинг! Инфаркт! – «ХАЛҚ ОВОЗИ» – Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ӯзбек тилидаги расмий нашрияси

Инфаркт касаллиги хакида

Инфаркт юрак  томирларининг қон айланиши тўхташи ёки қисқариши натижасида содир бўладиган касаллик.

Инфаркт белгилари қуйидагилардир:

-кўкрак қафасининг куйишиши;

-кўкрак қафаси, чап қўл ва бўйин томон 10-15 дақиқа давомида кучли оғрийди ва бу ҳолат такрорланади;

-нафас қисилиши ва юракнинг ғайриоддий уриши;

-ҳолсизлик, ёпишқоқ тер, баъзан  кучли иситма пайдо бўлиши;

-ошқозоннинг кучли оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш;

Шундай белгилар кузатилса, бемор ёки унинг ёнида бўлган киши зудлик билан «Тез ёрдам»га мурожаат қилсин!

 Биринчи тез ёрдам:

-касал ётқизилиб, тоза ҳаво билан таъминланиши керак;

-бир дона нитроглицерин таблеткаси тил тагига ташланади, агар оғриқ тўхтамаса, иккинчи нитроглицеринни бериш керак. Аммо касалнинг қон босими пасайиб кетмаслигини назорат қилиб турмоқ керак;

-бир дона аспирин таблеткасини чайнаб есин;

Дастлабки ангиопластия:

Бу тез кўрсатиладиган ёрдам бўлиб, юракка келадиган қон томирлари йўлини очиш ҳисобланиб, инфарктнинг бошланишини йўқ қилади.  Бизнинг касалхонамиз ангиограф аппаратга эга бўлиб, 24 соат (7 кун) давомида мутахассислар билан таъминланган.

Бу билан махсус алмаштирувчи стентдлар қўйиш орқали қон айланиш йўлини очади ва касалнинг ҳаёти сақлаб қолинади.

Қувонарлиси шундаки, Душанбе ва Хўжанд шаҳарларидаги  Ибн Сино касалхонасида  бундай имкониятлар мавжуд бўлиб, касал келтирилган  биринчи соатдаёқ унга бундай ёрдам кўрсатилиши мумкин.

Инфаркт (миокард инфаркти) хатарли касаллик бўлиб, аксар вақтларда ўлим билан якунланади. Беморларнинг 50 фоизи, ҳатто, касалхонага ҳам етиб келмайди. Касалхонага етказиб келинган 50 фоиз беморларнинг ҳам 25-30 фоизи дунёдан кўз юмади.

Бу касаллик кўпроқ эркакларга хос бўлиб, 50 ёшлар атрофидаги  аёллар ҳаётига камроқ таҳдид солади. Лекин 50 ёшдан кейин аёлларда ҳам бу касаллик хатари кучаяди.

Инфаркт касаллигининг пайдо бўлиш ва ривожланиш омилларини икки гуруҳга ажратиш мумкин.

1. Бизга боғлиқ бўлмаган ва биз ҳам уларга таъсир ўтказа олмайдиган омиллар:

-жинсият: кўпроқ эркаклар бу касалликка чалинадилар (аёллар 50 ёшдан кейин, бу ёшгача аёллар қон томирларини жинсий гормонлар ҳимоялайди);

-ирсият: агар авлодларидан (яқин қариндошлари) бирор киши инфаркт, мия инфаркти, юрак етишмовчилиги касалликлари билан хасталанган бўлса (хусусан 55 ёшгача);

2.Биз ўз назоратимизга оладиган омиллар:

-меъёрдан ортиқ қон ёғлари;

-тамаки истеъмоли;

-қанд диабети касаллиги;

-қон босимининг баландлиги;

-семизлик;

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу омилларнинг кетма-кет юз бериши касаллик хатарини бир неча марта оширади.

Қандай ҳолатларда инфаркт юз беради?

Юрагимиз баданимизга қон етказиш вазифасини бажараётган бир пайтда ўзи ҳам қонга эҳтиёж сезади, чунки оксиген ва овқат қон орқали таъминланади.

Юрак қон айланадиган томирлар билан ўраб олинган бўлиб, тожга ўхшаш бўлганлиги сабабли, «коронар томирлар» деб аталади. Томирларнинг қисқариши ва ниҳоят, юрак қисмига қон таъминоти узилиши 15-20 дақиқа орасида миокард қисмининг некрозлари ўлишига олиб келади ва буни инфаркт, деб атайдилар.

Томирлар қисқариши ва қон йўлларининг тўсилиши сабаби нимада?

Бизнинг қонимизда томирлар деворларига ёпишиб турган кичик заррали ёғлар бўлиб, атеросклероз полкларни (atheroscierosisplaques) ташкил этади. Томир деворлари ўзининг эластик ҳолатини йўқотиб, синувчи бўлади.

Бу томирларнинг ички томони ёрилади ва яраланади. Бу ерда қон қуюқлашиб, тўпланади. Агар бу ҳолатнинг олди олинмаса, бу қуюқлашган қон катталашади ва ниҳоят, қон йўлини тўсиб, инфаркт бўлишга олиб келади.

Томирлар ички деворлари юзасининг ёрилиши жисмоний босим ёки руҳий зўриқиш натижасида вужудга келади. Лекин баъзан бу ҳолат сабабсиз ҳам рўй бериши мумкин. Ҳатто, одам уйқуда бўлган пайтда ҳам бу ҳолат юз бериши мумкин.

Инфарктнинг қандай белгилари бор?

Кучли оғриқ кўкрак қафасини ўраб олади ва куйдиради. Оғриқ қўл, орқа, жағ ва бўйинга ҳам ўтиши мумкин.

Нафас қисилиши, гоҳида қайт қилиш, қорин оғриғи, ҳушдан кетиш ҳам бу касалликнинг белгилари саналади. Лекин баъзан бу касаллик бирор бир нишона бермасдан ҳам хуруж қилиши мумкин.

Бундай белгилар пайдо бўлганда, зудлик билан «Тез ёрдам»ни чақиринг!

Инфарктнинг олдини олиш

Дастлабки икки омил – жинсият, ирсият ва ёш бизнинг қўлимизда эмас ва бизнинг қўлимиздан келадигани, фaқатгина уни ёдимизда сақлашимиздир. Бошқа омиллар тўлиқ бизнинг назоратимизда бўлади ва уларнинг олдини олиш мумкин. Тамаки истеъмоли шулар ичида энг ёмон омиллардан бири бўлиб, ундан тезлик билан воз кечиш керак!

Агар сизда қон босими касаллиги бўлса, уни албатта, мўътадил меъёрда сақланг (120/80), об-ҳавони назорат қилиб юринг! (кучли иссиқ ва магнитли довул қон босимининг ошишига олиб келади).

Қондаги ёғ миқдорини меъёрда (5 ммол/литр)да сақланг!

Қанд миқдорини эса доимий равишда назорат қилинг!

Ўз оғирлигингизни меъёрда сақланг!

Кўпроқ ҳаракат қилинг ва ёғли овқатлардан  воз кечинг!

Агар бу омилларнинг бирортаси сизда кузатилса, дарҳол кардиологга мурожаат этинг ва доимий равишда унинг кўригида бўлинг!

Агар буларга қарамасдан инфаркт касалига учрасангиз нима қилиш керак?

Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, инфарктнинг белгилари кузатилса, зудлик билан «Тез ёрдам»ни чақириш керак!

Бугунги тиб инфарктни табобат қилиш учун барча имкониятларга эга. Юрак томирларига стентд қўйиш, юрак томирларини шунтлаш шулар жумласидан ҳисобланади ва касални деярли одатий ҳаётга қайтаради.

Ўз мухбир.

Источник: http://www.khalkovozi.tj/iqtisod/461-e-tijot-b-ling-infarkt

Миокард инфаркти касаллиги, белгилари ва аломатлари, давоси

Инфаркт касаллиги хакида

Миокард инфаркти – юрак ишемик касаллигининг ўткир хуружи бўлиб, юрак тож томирлари орқали қон юрак мушакларига оқиб келиши таққа тўхташи ёки ута кам келиши оқибатида юзага келади. Оқибатда юрак мушакларининг бир қисми емирилади, яни некрозга учрайди, кейинчалик шу жойда чандиқ билан ҳосил бўлади. Чандиқ хосил бўлган жой ўз функцияларини бажара олмай қолади.

Юрак тож томирлари, тромб яъни қуйилиб қолган қон лахтаси билан тамомам беркилиб қолиши бу касаликка олиб келади. Кўпинча атеросклероз касаллигида ҳам, томирлар мўртлашиб қолади ва томир ичи ёғ пилакчалари билан тўлиб қолади. Бу холатда ҳам миокард инфаркти хавфи ошади.

Миокард инфаркти белгилари

  • Юрак соҳасида нитроглицерин дориси билан қолдириб бўлмайдиган оғриқ хуружи.
  • Оғриқ тўсатдан юзага келади, жуда тез кучаяди, бемор қора терга тушади, нафаси бўғилади, қусади, ўқчийди, ҳолсизланади.
  • Гоҳо инфаркт оғриғи юракда эмас, балки чап қўл ёки елкада, қоринда гоҳида пастки жағда пайдо бўлади.
  • Инфаркт чоғида гўё юракни биров кучли қўл билан сиқаётгандек туюлади.
  • Оғриқ хуруж қилганда кўпинча ўлимдан қўрқув, даҳшатга тушиш ҳисси пайдо бўлади.

Касалликнинг ўткир даври ўртача ўн кун давом этади. Айнан мана шу даврда инфарктнинг даҳшатли асоратлари юзага келиши мумкин.

Юрак мароми бузилади, турли хил юрак нуқсонлари авж олади ва ҳоказолар. Шу боис, инфарктнинг биринчи аломатлари пайдо бўлгандаёқ, бемор дарҳол касалхонага ётқизилади. Муолажа фақат касалхонада давом этиши керак. Прогноз инфаркт шаклига боғлиқ – йирик ўчоқли (некроз катта зонаси) ёки кичик ўчоқли (некроз кичик майдони) боғлиқ.

Шунингдек, асоратларнинг бор ёки йўқлигига қаралади.

Юрак атрофида оғриқ хуружини 20–30 дақиқа ичида қолдириб бўлмаса, «тез ёрдам» чақириш зарур.

Миокард инфарктида текширувлар

Электрокардиографик текшириш ва қонда специфик ферментлар аспартатаминотрансферазалар (АСТ), креатинфосфокиназлар (КФК) тўпланишини аниқлаш миокард инфаркт ташхиси учун асосий маъно касб этади. Шубҳа қилинган ҳолларда эхокардиолография, юракнинг радиоизотопик (сцинтиграфияси) ёки рентгенологик (коронарография) текширувлари ўтказилади.

Миокард инфаркти давоси

Биринчи ёрдам. Энг аввало кўкрагида оғриқ бор одамга осойишталик керак. У каравотга бошини хиёл (салгина) кўтариб, қулай жойлаштирилади ва унинг нафас олишини қийинлаштираётган кийим тугмалари ечилади, тоза ҳаво йўли очиб қўйилади.

«Тез ёрдам» келгунига қадар беморга нитроглицерин ҳапдориси (0,0005 гр.) тили остига қўйилади. Бундай ҳолларда валидолнинг кучи етмайди. Миокард инфаркт деб гумон қилинган барча беморларни тезкор терапия бўлимига ётқизиш зарур бўлади.

Беморни олиб кетишда албатта замбилдан фойдаланиш шарт.

Муолажа қанча тез бошланса шунча яхши, зеро баъзида инфарктнинг авж олишини дори дармонларни ўз вақтида бериш ёки жарроҳлик амали билан тўхтатиб қолиш ҳам мумкин.

Касалхонада даволаш юрак томирлари ўтказувчанлигини (қисман) тиклашга қаратилган.

Ва тромбларни эритиб юборувчи, миокард қон таъминотини яхшиловчи дори воситаларидан, аритмияга қарши ва оғриқни босувчи препаратлардан фойдаланган ҳолда томир терапияси курсини ўташни ўз ичига олади.

Касалликдан кейин ребилитация

Инфаркт содир бўлгандан кейин реабилитация – беморнинг соғлиғи ва меҳнатга қобилиятини тиклаш катта аҳамиятга эга. Унинг муддати ва ҳажмини танлаш мутлақо ихтиёрий.

Бироқ беморни касалхонадан чиқариб юборгандан кейин у поликлиникада (уйда) ёки санаторияда ниҳоясига етказилади.

Жисмоний фаоллик, парҳезга риоя қилиш, шифокор тайин қилган дорилар (миокард метаболизмини яхшиловчи антитромбоцитар) ни ичиб туриш катта аҳамиятга эга.

Парҳез. Жавдар ва ҳар қандай янги ёпилган нон, янги соғилган сут, оқ бош карам, бодринг, дуккаклилар, узум шарбати, газланган ичимликлар ва ичакда қулдираш, ел тўпланиши ва қорин дамланишини келтириб чиқарувчи бошқа маҳсулотлар истисно этилади.

Ётиб даволаниш билан боғлиқ ич қотиш профилактикаси учун ҳар овқат еганда ҳаракат фаолиятини ва ич юришини кучайтирувчи маҳсулотларни қўшиш керак(лавлаги, сабзи, олма пюрелари, қайнатмалар, туршаклардан қилинган шарбатлар, лавлаги, сабзи, ўрик шарбатлари, қатиқ ва ҳоказолар).

Инфарктнинг ўткир вақтида юракка зўр келишини камайтириш учун ош тузи ва эркин суюқликни чеклаш керак. Уларнинг миқдори соғайиб бориш баробарида ва тескари таъсирлар йўқолганида артериал гипертензия, юрак етишмовчилигида орттириб борилади.

Источник: https://medlife.uz/yurak-qon-tomir-cyrl/miokard-infarkti/

Инфаркт касаллиги хакида

Инфаркт касаллиги хакида

Қадимдан табиблар инсоннинг юз териси рангининг ўзгариши, томир уриши, беморнинг мижози ва унинг қандай овқатланиши ҳамда аъзои баданида юзага келган касаллик аломатлари, пешоб, шунингдек, нажаснинг тусига қараб унга ташхис қўйишган. Қуйида биз ҳар биримиз билишимиз лозим бўлган айрим касалликларнинг асосий белгилари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Кўз остида халқа пайдо бўлса.

Агар одамнинг кўз остида кўкимтир-қора тусли халқалар пайдо бўлса, буйраклар ва юрак фаолиятида муаммолар мавжудлигидан дарак беради. Кўз оқида қизил қон томирлар яққол кўриниб турса, асаб тизими толиққанлигидан далолатдир. Яна бемор жисмонан ва ақлан қаттиқ чарчаганда ҳам ана шу белги юзага чиқади.

Қаттиқ хуррак отиш ҳам касаллик белгиси!

Тунда одам қаттиқ хуррак отса ҳамда унинг болдир (Ахилл бўғими), соҳаси кенгайса, атеросклероз ва семизлик белгиси ҳисобланади. Бу ҳолатда ёғ қатлами қорин, кўкрак ҳамда думба соҳасида йиғилади. Оёқ ва қўллар аксинча озғинроқ бўлади. Бундай семириш саломатлик учун хавфли саналади.

Тез-тез ва беҳуда жаҳл қилсангиз

Агар инсоннинг тез-тез ва беҳудага жаҳли чиқса, жигар фаолияти издан чиққан бўлади. Киши бесабаб ваҳима ва қўрқувга тушса албатта юракни текширтириш зарур. Йўғон бўйин, бақбақанинг осилиб туриши ҳамда дўмбоқ ёноқлар(айниқса, бу ёш болаларда кузатилса) ҳазмнинг бузилиши ва организмда заҳарли моддалар йиғилганидан белги беради.

Пешонада тешикчалар пайдо бўлса..

Пешонада ғоваксимон кичкина тешикчалар пайдо бўлса, қўлтиқ ости қизариб турса ҳамда қовоқлар остида ҳам шу ранг кузатилса, юрак мушаклари қон билан яхши таъминланмаганини билдиради.

Иштаҳа йўқолишига беэътибор бўлманг

Иштаҳанинг йўқлиги организмда В гуруҳи витамини етишмовчилиги ва юрак, буйрак ҳамда меъда-ичак тизими хасталикларида кузатилади. Ахлатда қон лахтасининг пайдо бўлиши, ичаклар яллиғлангани ёки уларда ўсма (рак) пайдо бўлгани ҳамда геморрой (бавосил), лейкмия ва қон ивиши бузилганининг белгисидир.

Миокард инфарктидан огоҳ бўлинг!

Оғиз бурчакларининг ёрилиши организмда темир моддаси етишмаслигидан пайдо бўлади.

Бесабаб озиб кетиш сил касаллиги, саратон хасталиги ёки моддалар алмашинувининг бузилиши, шунингдек, бошланиб келаётган миокард инфарктидан хабардор этади.

Тери рангининг ўзгариши, айниқса, унинг сариқ тусга кириши жигар ва талоқда муаммо борлигидан огоҳлантиради. Тери ва лабларнинг кўкимтир тусга кириши, юрак касаллиги ёки ўпка саратонига тўғри ташхис қўйишга ёрдамлашади.

Узоқ йўталиш сабаби нима?

2-3 ҳафтадан бери бемор бесабаб йўталса, шифокор сурункали бронхит, астма (зиққинафас), юрак касаллиги ёки ўпка раки ҳақида гумон этиб, хаста кишини тўлиқ тиббий текширувдан ўтказиши керак.

Юқори қон босими кузатилганда ёки томирлар торайса қулоқларда шовқин пайдо бўлади.

Тилнинг куйганга ўхшаб ачишиб оғриши камқонликда ҳамда В гуруҳи витаминлари етишмаганида ва аччиқ қалампир ёки мурч, хантал (горчица) истеъмол қилганда кузатилади.

Кўричакнинг асосий аломатлари

Беморнинг киндик атрофида оғриқ пайдо бўлиши ва бу дард қориннинг қуйи соҳасига тарқалиши, қусиш, совуққотиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши безовта қилса кўричак касаллигига гумон қилиш мумкин.

Бундай ҳолатда хаста кишини зудлик билан жарроҳ тиббий кўрикдан ўтказиши зарур. Чунки, кўричак ёрилиб кетса, қорин парда яллиғланиб(перитонит) ҳаёт учун ўта хавфли ҳолат юзага келади.

Агарда беморга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бу мудҳиш оқибатга олиб келади.

Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳар бир инсон ўзи ва яқинлари ҳамда ён-атрофдаги одамлар соғлиғига эътиборли бўлиши зарур. Шундагина энг азиз неъмат бўлмиш инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини ўз вақтида асраш мумкин бўлади.

Интернет материаллари асосида Севара Нишонова тайёрлади

Олимларнинг сўзларига кўра, юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиш хавфининг паст даражаси ҳатто чекиш ва ортиқча вазн каби салбий омилларда ҳам сақланиб қолган.
Шунга кўра кундузи 30 дақиқа мизғиб олиш уйқуга тўймасликнинг ўрнини қоплайди, юрак-қон томир тизими ҳолатини яхшилайди ва иммун тизимига тушадиган юкламани камайтиради.

Бироқ олимлар 65 ёшдан ошган кишиларда юрак-қон томир касалликлари хавфи камайиш тамойилини қайд этишмаган.
Тадқиқот муаллифларининг айтишича, кекса ёшдаги одамларнинг саломатлигини фақат кундузги уйқу билан яхшилаб бўлмайди.

Миокард инфаркти – юрак-томир касаллиги; коронар қон айланишининг бузилиши (артериялар атеросклерози, тромбози, спазми) натижасида юрак мушагида инфаркт ҳосил бўлади. Миокард инфарктининг ривожланишига гипертония касаллиги, қандли диабет, семириб кетиш (ёғ босиш), кашандалик, кам ҳаракат қилиш, жисмоний ва руҳий зўриқиш сабаб бўлади.

Жуда кўп ҳолларда миокард инфаркти стенокардия заминида рўй беради. Миокард инфарктининг асосий белгиларидан бири юрак мушагининг маълум бир қисмига бирдан кам қон бориши натижасида шу жойда кислород ва озиқ моддалар миқдорининг камайиб кетиши туфайли кўкрак соҳасида узоқ муддатли қаттиқ оғриқ пайдо бўлишидир.

Асосан, кўкрак қафасининг маркази (тўш оркаси) ёки чап ярмида аччиқ (куйдирувчи), қисувчи давомли оғриқ тутади ва у, кўпинча, юқорига, ўнгга, чап қўлга ёки иккала қўлга, орқага, пастки жағ соҳасига тарқалади.

Оғриқ бир неча соат, баъзан ҳатто бир сутка давом этади, бўшашиш, муздек тер босиши, ўлим ваҳимаси, ҳасираш, юрак фаолиятининг бузилиши, қонда ва электрокардиограмма (ЭКГ)да ўзгаришлар рўй беради. Оғриқ хуружлари билан кечадиган бошқа касалликларда ҳам ЭКГда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Шу боис фақат шифокор беморни текшириб натижаларини таҳлил қилиб, хулоса чиқариши керак.

Миокард инфаркти, кўпинча, юрак ишемик касаллигининг зўрайиш даврида юз беради, бунда стенокардия хуружлари кучайиб ва тез-тез такрорланиб туради. Буни инфаркт олди даври дейилиб, бир неча кундан бир неча ҳафтагача давом этади. Шу даврда дарҳол шифокорга мурожаат этилса, миокард инфарктининг олдини олиб қолиш мумкин.

Тўш остида қаттиқ оғриқ пайдо бўлганда нитроглицерин наф бермаса, зудлик билан тез тиббий ёрдамни чақириш зарур. Миокард инфарктида нитроглицерин оғриқни охиригача қолдирмаса-да, уни қайта қабул қилиб туриш лозим.

Юрак соҳасига, тўш устига горчичник, оёққа грелка қўйиш, қўлни иситиш билан бемор аҳволини бироз бўлса-да енгиллаштириш мумкин. Беморни иложи борича тезроқ касалхонага ётқизиш, дастлабки кунлари тиббиёт ходимлари уни узлуксиз назорат қилиб туришлари лозим.

Касаллик жуда оғир, ҳаёт учун хавфли ҳисобласа ҳам, ўз вақтида тўғри даво қилинса, бемор бутунлай соғайиб кетиши мумкин.

Источник: https://serdce-moe.ru/zabolevaniya/infarkt/infarkt-kasalligi-hakida

Miokard infarkti kasalligi — Avitsenna.uz — Kardiologiya

Инфаркт касаллиги хакида

Miokard infarkti – butun dunyoda yurak qon-tomir kasalliklaridan, o‘limga olib keluvchi eng asosiy kasalliklardan biri sanaladi. Bu dardlardan har yili minglab insonlar olamdan ko‘z yumayapti.

Yurak odam vujudining nihoyatda murakkab a’zosi sanaladi. Yurak-qon kasalliklari keyingi 20-25 yil ichida ancha ko‘paydi va shifokorlarni tashvishga solmoqda.

Kasallik inson o‘z salomatligiga e’tiborsiz bo‘lsa, dard avj olib bezovtalik kuchayib ketsa-da, shifokor huzuriga bormasa, o‘z salomatligiga xavf solib qo‘yishi aniq. Yurak-qon kasalliklari orasida miokard infarkti to‘satdan ro‘y beradigan eng og‘ir va xavfli kasallik hisoblanadi.

Qon aylanishi buzilishi natijasida yurak mushagining bir yoki bir qancha qismi nobud bo‘lib, yurak faoliyati izdan chiqadi.

Miokard infarktning asosiy belgilari

Miokard infarktining asosiy belgilari – ko‘krak qafasining markazi (to‘sh orqasi) g‘ijimlab, achishib og‘riydi. Yurak bezovta bo‘lganida, ikkala qo‘lga, yuqoriga, orqaga, oyoqlarga, pastki jag‘ sohasiga tarqalib havo yetishmay qoladi.

Og‘riq bir necha soat, ba’zan bir necha sutka davom etadi va bemor bo‘shashadi, muzdek ter bosadi, hatto o‘lim vahimasi boshlanadi, ozgina yursa, zinadan ko‘tarilsa hansirab qoladi.

Miokard infarkti ko‘pincha yurak ishemik kasalligining zo‘rayishi davrida yuz beradi, bunda stenokardiya xurujlari kuchayib, tez-tez takrorlanib turishi kuzatiladi.

Miokard infarkti nihoyatda ehtiyotkorlik va qunt bilan davolanishi zarur bo‘lgan og‘ir kasallik turi hisoblanadi. Bemorni, albatta, kasalxonaga yotqizish kerak. Agar bemor uyda davolanayotgan bo‘lsa, doimiy shifokor nazorati ostida davolash tavsiya etiladi. Bemorning yaqinlari bu paytda bemorni toliqtirib qo‘ymasliklari zarur bo‘ladi.

Bemor kasalxonadan chiqqandan keyin shifokor nazorati ostida davolanishni davom ettirib, kundalik tartibi qat’iy belgilanadi. Uyqu 7 soatdan kam bo‘lmasligi zarur.

Yarim soatdan boshlangan toza havoda sayr qilish muddati asta-sekin ikki soatgacha uzaytirilib, keskin harakat qilish, sovuq havoda tez yurish xurujning qaytalanishiga olib kelishi mumkin.

Ushbu maqolani ham o‘qing:  Tashxis: Eroziv gastrit. Bu qanday kasallik?

Stenokardiya nima?

Stenokardiya ishemik kasalliklarning yengil xili bo‘lib, «ko‘krak qisilishi» ma’nosini bildiradi. Chap tomon ko‘krak ustida og‘riq, achishish alomatlari paydo bo‘ladi. Siz aytgandek, agarda xuruj inson asabiylashmagan, tinch holda ham uchrab tursa, bu stenokardiyaning og‘ir turi hisoblanadi. Agarda bemor qunt bilan davolansa, kasallik asoratsiz o‘tib ketadi.

Miokard infarktining kelib chiqish sabablari

Miokard infarktining rivojlanishiga

Ushbu omillar qatoriga yana bir muhim bandni — kishi atrofida yuz berayotgan voqealarni yuragiga yaqin olaverishi holatini qo‘shish mumkin.

Afsuski, turmushning har turli qiyinchiliklarini jiddiy va fojiaviy qabul qilish; hammasini ichga yutib yuraverish; yolg‘iz qolishga intilib, hech kimning maslahatiga quloq solmaslik; yaqinlar, do‘stlar yordamini olmaslik; tajribali ruhshunos yoki shifokorlarga murojaat etmasdan, ilojsiz (tuyilgan) vaziyatlardan chiqishga urinish ko‘proq erkaklar tabiatiga xos. Shu «chora»lardan birini tanlaganlar  vaqtinchalik stress, tushkunlik holatida kishini kuchdan qoldirib, xastaliklarga sabab bo‘luvchi uzoq muddatli ruhiy zarbalarga aylantirib yuborishadi.

Yurak ishemik kasalligining kelib chiqishini  tezlashtiruvchi faktorlar

Yurak ishemik kasalliklari (stenokardiya, miokard infarkti, kardioskleroz) hozirgi vaqtda keng tarqalgan dardga aylangan. Buning asosiy kelib chiquvchi sabablari quyidagilar:

  • Tarkibida ko‘p miqdorda yog‘, xolesterin, uglevodlar, tuz bo‘lgan yuqori kaloriyali ovqat iste’mol qilishdadir.
  • Chekishda. Yurak ishemik kasalligidan to‘satdan o‘lish hodisasi chekmovchilarga nisbatan kashandalar orasida besh marta ko‘p sodir bo‘lishi kuzatilgan.
  • Kam harakatlilik. Kam harakatli hayot tarzi, ma’lumki, kishi organizmidagi kaloriya balansi buzilishi natijasida semirishga sabab bo‘ladi.
  • Alkogol. Spirtli ichimliklar ko‘pincha miokard infarktining ro‘y berishiga sabab bo‘lib, to‘satdan yuz beruvchi o‘lim hodisalarining qariyb 39 foizi ichkilik ichish bilan bog‘liqdir.

Bundan tashqari, inson hayotida ro‘y berib turadigan hayajonlanish, oilalardagi yoki ishxonalardagi har xil ikir-chikirlar, janjallar singari turli omillar ham yurak xastaliklarining rivojlanishiga turtki berib, yana ham zo‘raytiradi.

Ushbu maqolani ham o‘qing:  Yurak xurujining ilk belgilari qanday?

Miokard infarkti takrorlanishi mumkinmi?

Afsuski, takrorlanishi mumkin. Insultni boshidan kechirgan bemorlarning taxminan 14 foizi yana shu dardga chalingan.

Shuni aytishim lozimki, kasallik qaytalanmasligi uchun hadeb bilib-bilmasdan qimmatbaho dorilarni sotib olmang, birinchi navbatda yuqorida nomi tilga olingan omillarni bartaraf eting.

Ayrim bemorlarimiz yurak qon-tomirlari kasalliklarining og‘ir turlarini boshlaridan kechirgan bo‘lsalar-da, spirtli ichimlik iste’mol qilaveradilar, chekishni tashlamaydilar, yog‘li, qovurilgan, dudlangan taomlarni iste’mol qilishdan o‘zlarini tiymaydilar.

Yurak qon-tomir kasalliklariga chalinganlar o‘zlarini qanday nazorat qilishlari kerak? Bu paytda qanday dorilar yonlarida bo‘lgani ma’qul?

Infarkt va insult tomirlarga tromb tiqilib qolishidan kelib chiqadi. Miokard infarktida tromblar toj (koronar) arteriyada, ishemik insultda esa miya tomiriga tiqilgan bo‘ladi. Tromb qon laxtasi bo‘lib, tomir devoriga yopishib oladi. U miya yoki yurak tomirlarini tiqiltirib, ma’lum bir qismini qondan mahrum qiladi.

Shuning uchun yoningizda tromblarga qarshi eng ko‘p qo‘llaniladigan dorilardan biri-bu aspirin bo‘lishi lozim. Mutaxassislarning aytishicha, aspirin qabul qilish ayollarda infarkt qaytalashi xavfini 25 foizga, insul’t xavfini 22 foizga kamaytiradi. Erkaklarda esa 19 va 17 foizga kamaytiradi.

Statinlar guruhidagi dorilar ham yurak qon-tomir kasalliklariga qarshi keng ishlatiladi. Ular organizmda xolesterin miqdorini kamaytirishga yordam beradi. Bu kasallikka chalingan bemorlar jismoniy mashqlar bajarishimiz mumkinmi, deb so‘rashadi. Jismoniy mashg‘ulotlarni boshlashdan oldin o‘zingizning tayyorligingizni, imkoniyatlaringizni hisobga oling.

Mutaxassis shifokorning tavsiyasisiz o‘z bilganingizcha ish qilmang, degan bo‘lardim.

© Mehriniso Qurbonova, kardiolog.
«Bekajon» gazetasi.

Maqolani baholashni unutmang, iltimos!

Loading…

Telegramdagi rasmiy kanalimizga a’zo bo‘ling!

A’zo bo‘lish

loading…

Источник: https://avitsenna.uz/miokard-infarkti/

КрепкоеЗдоровье
Добавить комментарий