Гипертония касаллигини даволаш

Гипертония: келиб чиқиш сабаблари, асоратлари, ташхис ва даволаш усуллари

Гипертония касаллигини даволаш
Шифокор кардиолог Камола Ғуломова

Гипертония, яъни қон босимининг ошиши касаллиги, унинг келиб чиқиш сабаблари, ташхис қўйиш, даволаш ҳамда олдини олиш йўллари ҳақида барча ҳам билавермаса керак. «Kun».uz мухбири «Соғлом ҳаёт» дастурининг навбатдаги  сонида олий тоифали шифокор кардиолог Камола Ғуломова билан ушбу мавзуда суҳбатлашди.

: Tasi-IX

: You Tube

Гипертония қандай хасталик?

Гипертония — қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликдир.

Касаллик асосан 40 ёшдан катталарда учрайди, лекин сўнгги йилларда ёшларда ҳам тез-тез кузатилмоқда. Бу дарддан аёллар ҳам, эркаклар ҳам бир хил азият чекишади.

Гипертония юрак-қон томир тизими касалликлари билан хасталанган кишиларнинг ўлимига сабаб бўлувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади.

Тадқиқотларга кўра, гипертония сайёрамиздаги ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир. Статистик маълумотларга кўра, қон босими ошганда биринчи ёрдам кеч кўрсатилса, беморларнинг аҳволи жуда оғирлашиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

Қон босими ошиши белгилари

Гипертониянинг асосий аломати — мия томирларининг спазми ва торайиши туфайли бош оғриғидир.

Шунингдек, кўпинча қулоқларда шовқин, кўриш ҳолати сусайиши, ҳолсизлик, уйқу бузилиши, бош айланиши, бошда оғирлик ҳисси, юрак уриши тезлашиши намоён бўлади.

Бу аломатлар касалликнинг эрта босқичида сезилади. Кейинчалик, юракнинг узоқ вақт давомида зўриқиб ишлаши туфайли юрак етишмовчилиги юзага келади.

Шунингдек, кўплаб беморларда қуйидаги белгилар учрайди:

  • Буруннинг тез-тез қонаши;
  • қайт қилиш;
  • уйқусизлик;
  • хотира бузилиши;
  • ҳар қандай жисмоний фаолликдан сўнг тери юзасининг қизариши;
  • кўздаги кучли босим (бемор атрофга қараганда кўзларда оғриқ пайдо бўлади, шунинг учун улар дам олишни ва кўзларини ёпиқ тутишни афзал кўришади);
  • юракнинг тез уриши;
  • тўқималарда шишлар пайдо бўлиши;
  • чарчоқ.

Гипертониянинг келиб чиқиши сабаблари

Касалликнинг ривожланиш сабаби узоқ вақт давомида стресс ва тушкунлик ҳолатида юриш, тез-тез психологик зўриқишлардир. Кўпинча, буларни доимий эмоционал тарангликни талаб этадиган иш фаолияти келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, мия чайқалишига учраган беморларда ҳам касаллик ривожланиши хавфи юқори бўлади.

Ирсий мойиллик ҳам сабаблар қаторида: агар кишининг авлодида бу касаллик учраган бўлса, унда ҳам ушбу касаллик ривожланиши хавфи бир неча баробарга ортади.

Касаллик ривожланишига таъсир ўтказувчи омиллардан асосийси — камҳаракат турмуш тарзи. Ёш ўтиб боргани сари инсонларда атеросклероз ривожланиши мумкин, бу ўзгариш фонида қон босимининг ошиши эса вазиятни янада жиддийлаштириб юборади.

Бу ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади, чунки торайган қон томирлар орқали мия, юрак, буйракларнинг бир қисмига қоннинг бормай қолиши ёки етарли бормаслиги кузатилади.

Агар қон томир деворларида тромб ва холестерин тўпланмалари бўлса, улар кучли босим вақтида ажралиб, капилляр қон томирларида тиқилиб, қон ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу ҳолда миокард инфаркти ёки инсульт юзага келади.

Аёлларда қон босими ошишига сабаб менопауза давридаги гормонал ўзгаришлар бўлиши мумкин. Туз ёки аниқроғи, унда мавжуд натрий, шунингдек, чекиш, алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш, семизлик ҳам юрак-қон томир тизимига босим ўтказади.

Гипертония ривожланишига таъсир этувчи омиллар қуйидагилардан иборат:

  • Ортиқча вазн, метаболик касалликлар, эндокрин касалликлар, кам ҳаракат турмуш тарзи;
  • мунтазам эмоционал стресслар, руҳий тушкунлик, фожиали воқеаларни бошдан ўтказиш, яқин инсонларни йўқотиш;
  • бизнесдаги, ишдаги муаммолар туфайли кучли асабий таранглик;
  • бош мия жароҳатлари (автоҳалокат, йиқилиш, гипотермия);
  • юрак-томир тизимига салбий таъсири бор сурункали касалликлар (қандли диабет, подагра, ревматоид артрит);
  • ирсий мойиллик;
  • вирусли ва юқумли касалликлар (менингит, синусит, гайморит);
  • Қон томирларида ёш билан боғлиқ ўзгаришлар;
  • қонда холестерин миқдорининг юқори бўлиши, натижада қон томир деворларида тўпланмалар ҳосил бўлади;
  • зарарли одатлар (чекиш, алкоголли ичимликлар ичиш, меъёрдан ортиқ қаҳва истеъмол қилиш);
  • кун давомида кўп миқдорда туз истеъмол қилиш;
  • қонда адреналинни ошириш;
  • компьютер қаршисида узоқ вақт ўтириш;
  • очиқ ҳавода кам юриш ва ҳоказо.

Гипертонияни ташхислаш

Беморга аниқ ташхис қўйиш учун шифокор бир нечта лаборатория таҳлиллари ва аппарат текширувлари ўтказиши керак бўлади. Ташхиснинг мақсади касалликнинг босқичи ва гипертония даражасини аниқлаш ҳисобланади. Ушбу маълумотлар билан шифокор самарали даволаш усулини танлаш имкониятига эга бўлади.

Касалликнинг дастлабки босқичлари яширин кечгани боис кўпчилик беморлар шифокор ҳузурига кеч келишади. Касалликни бутунлай даволаш жуда мушкул ҳисобланади, шунинг учун беморлар сабр-тоқатга эга бўлишлари керак, зеро касаллик уларга қолган умрлари давомида ҳамроҳлик қилиши мумкин.

Шунинг учун касалликни ўз вақтида олдини олиш, шубҳали белгилар пайдо бўлса, шифокор кўригидан ўтиш зарур.

Уй шароитида ҳар бир инсон ўз қон босимини мунтазам ўлчаб туриши керак, энг оптимал кўрсаткич 120/80 мм сим.уст (қуйида бирлик деб келтирилади), ёши катталар учун 130/90.

Атроф-муҳит таъсири ёки жисмоний фаоллик натижасида босим 5-10 бирликка ортиши мумкин. Қуйи ва юқори босим ўртасидаги жуда катта фарқ ҳам ҳавотир учун белги бўлади — одатда бу кўрсаткич 50 бирликдан ошмаслиги керак.

Агар қон босимининг тез-тез ўзгариши кузатилса, шифокор билан учрашиш тавсия этилади.

Қон босими кўтарилишини даволаш

Даволаш пайтида беморлар ҳар қандай стресс ёки ҳиссий зўриқишдан йироқ бўлгани маъқул. Беморлар очиқ ҳавода: ҳовуз атрофида, боғда, ўрмонда сайр қилишлари тавсия этилади. Тўғри овқатланиш гипертонияни муваффақиятли даволашда муҳим ҳисобланади.

Гипертония босқичлари ва олдини олиш йўллари

Замонавий тиббиёт артериал гипертониянинг 3 босқичини фарқлайди:

  • 1 босқич — Қон босими 140-159 / 90-99 мм сим.уст оралиғида бўлади. Қон босими вақти-вақти билан меъёрга келиши ва яна кўтарилиши мумкин;
  • 2-босқич — Қон босими 160-179 / 100-109 мм сим.уст оралиғида. Артериал қон босими тез-тез кўтарилиб туради ва кам ҳолларда меъёрга тушади.
  • 3 босқич — босим 180/110 мм сим.уст. дан юқори кўтарилади. Босим доимий равишда юқори бўлади ва унинг пасайиши юрак касалликлари туфайли юзага келади.

Овқатланиш тартиби

Аввало, кундалик овқатланиш режимидан «ёмон» холестерин ва кўп миқдорда туз сақлаган маҳсулотларни чиқариб ташлаш керак. Уларга:

  • ёғли гўшт;
  • чарви;
  • қовурилган овқатлар;
  • дудланган маҳсулотлар;
  • тузламалар киради.

Бундан ташқари, тандирдан узилган янги нон ўрнига бир-икки кун турган нонни истеъмол қилиш фойдалидир. Кундалик рационга сервитамин, минералларга бой ва касалликка қарши курашишга ёрдам берувчи маҳсулотлардан кўпроқ киритиш керак.

Источник: https://kun.uz/40538342

Олимлар таъкидламоқда… Юрак хуруж биринчи ўриндаги касалликлар ҳисобланмоқда

Гипертония касаллигини даволаш

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

На русском

Инсон яратилгандан буён яхши яшашни истайди. Тарихга назар ташлар эканмиз, яхши яшаш учун ибтидоий жамоадан бошлаб ҳаракат қилишганлигини кўришингиз мумкин. Бизларга жуда яқин кўринган Абу Али Ибн Сино ҳам бундан Х аср олдин инсонларга ёрдам бериб келган. Улар ҳам ўз фаолиятларида инсонларни касал бўлмасдан яшашларига ҳаракат қилганлар.Бугунги кунга келиб хафақонлик касаллиги жуда куп учраётгани муносабати билан шу мавзусига қаратмоқчимиз. Хафақонлик касаллиги асосан юрак-томир тизими касаллиги ҳисобланиб, артериал босимни кескин кўтарилиши билан боғлиқ. Юқорида кўрсатилганлар эса шу касалликни вақтида даволаш ва олдини олишга даъват қилинаётганини яққол кўриниб турибди. Бугунги кунда ер куррасининг хар ерларида яшаётган инсонларнинг касалликларини қай даражада эканлигини солиштириб кўрадиган бўлсак, юрак томир касалликлари биринчиликни олиб келаётганини олимларимиз аниқлаб бермоқда. Бизнинг яшаб турган юртимизда ҳам бу касаллик кундан-кунга на фақат кўпайиб балки яшариб ҳам бормоқда. Ёшларимиз ўртасида юрак томир касалликлари борган сари кўпайиши, вақтида шифокорга мурожат қилинмай касалликни на фақат авж олишига, уни асоратланишига олиб келаётган ҳолатлар кўпайиб қолди. 40-55 ёшгача бўлган инсонлар ўзларини ҳали ҳам ёш деб ҳисоблайдилар ва бу касалликни унча хавфлик эмас деб ўйлайдилар. Ўтган асрнинг 30 – 40 йилларида олимларимиздан Г.Ф. Ланг, А.Л. Мясников ва бошқаларқон босимининг ошиши – артериал гипертензия холатини шаклланишида нейроген таъсуротлар катта ахамиятга эга эканлиги ҳақидаайтиб ўтишган. Гипертония касаллигинингкелиб чиқишида узоқ муддат руҳий жароҳат ва салбий ҳис-ҳаяжонлар таъсири натижасида қон айланишини марказий бошқарув тизими фаолияти бузилишига олиб келади деб хисоблаганлар. Хозирги вақтда юқоридаги фикрга қўшимча, юрак фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар ҳамкатта аҳамиятга эга эканлиги аниқланилган.Бу омилларга тана вазнини ортиши, овқатланиш рационини бузилиши, соғлом турмуш тарзига аҳамият бермаслик, алкогол тутувчи ичимликлар ичиш, чекиш, стресс ҳолатлар ва бошқалардан иборат. Гипертония касаллигини клиник белгилари кўпчилик беморларда секинлик билан бошланиб, артериал босимни кўтарилиши хеч қандай белгиларсиз бошланиши ва аксарият ҳолларда профилактик текшириш пайтида биринчи марта АБ ўлчанганда, ёки санатория-курорт карталари тўлдирилаётганда тасодифан аниқланади, физикал, асбобий текширишлар натижаларига кўра ташхис қўйилади. Гипертония касаллигида кўпинча кузатиладиган шикоятлар:бош оғриғи, кейинчалик касаллик авжланиб борган сари у асосий субъектив симптомларидан бирига айланади. Аксарият беморларда бош оғриғи тунда ёки эрта сахарда (у бош оғриғи билан уйғонади) пайдо бўлиши мумкин, беморлар бошини энса, пешона қисмида ёки хамма сохасида оғирлик ёки тиқилиш хисига шикоят қиладилар. Айрим холларда бош оғриғи йўталганда, горизонтал холатда кучайиши, қовоқларда ва юз сохасида бир оз шиш билан бирга кечиши мумкин. Гипертония касаллиги бўлган беморларни диспансер кузатувида бўлиб, шифокор томонидан кўрсатилганмуддатда кўрикдан ўтиб туриши, керакли тахлилларни ўз вақтида қилдириши билан биргаликда қуйидагиларга аҳамият беришлари шарт: а) соғлом хаёт тарзи тамойилларига риоя қилиш (Алькоголь ва никотин истеъмол қилиш мумкин эмас); б) ош тузи ва ёғли овқатларни чеклаш; в) стресс ҳолатлардан ўзини сақлаш; г) жисмоний тарбия билан шуғулланиш (зўриқмаслик билан олиб борилиши керак). Доимо махаллий шифокор назорати остида бўлиш, керак бўлса, дори воситалари билан даво муолажаларини мунтазам равишда олиб борилиши тавсия қилинади. Юқорида кўрсатилган шикоятлар Сизда мавжуд бўлиб, шифокор сизга гипертония касаллиги кузатилаётганини билдирса, ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг, ўзизга қулоқ солиб туринг, ўзгаришлар кучая бошласа, тезлик билан шифокорга учрашинг ёки уйга таклиф қилинг. Артериал босимни кескин кўтарилиши гипертоник криз ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин, буни шифокор тезда аниқлаб, сизга ёрдам беради, акс ҳолда юракда кон айланиши бузилиши ва ишемик ҳолатни юзага келтириб чикариши, миокард инфаркти каби асоратларга олиб келиши ва аҳволни янада оғирлашишига олиб келади. Танамизни ўзимизга доимо ҳизмат қилишини ҳоҳласангиз, вақтида ўзингизга ўзиз ёрдам беринг. ТошПМИ Клиник фармакология кафедраси т.ф.н. Рихси АЗИЗОВА

Сайтда чоп этилган мақола юзасидан, унинг муаллифи ва сайт таҳририятининг фикри бошқа бўлиши мумкин. Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб борувчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан қонунда белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб боради. Шунингдек, сайт таҳририяти ўқувчиларининг юборган хатлари, фикрларига ҳар бирига алоҳида жавоб ёзиш мажбуриятини олмайди.

Источник: https://nuz.uz/salomatlik/38711-yurak-tomir-kasalliklari-birinchilikni-olib-kelaetganini-olimlarimiz-anilab-bermoda.html

Қон босимининг ошиши касаллик белгилари ва даво усуллари

Гипертония касаллигини даволаш

Орамизда шундай инсонлар борки, улар доимо қон босимининг ортишидан ёки тушишидан азият чекишади. Тиббиётда хафақон касаллиги деб юритиладиган ушбу хасталикнинг келиб чиқиши, давоси ҳақида сўз юритамиз.

Фактлар, рақамлар…

* Юртимиз аҳолисининг катта ёшли фуқаролари орасида 40 % изида артериал қон босимининг юқорилиги аниқланади;

* Ушбу 40 % инсонлардан ўзларидаги артериал қон босимининг юқорилигини 37% эркаклар ва 58% аёллар билишади.

* Улардан эса 22% эркаклар ва 46% аёллар даволанишади.

* Мунтазам равишда артериал қон босимини 5,7% эркаклар ва 17,5% аёлларгина ўлчаб туришади.

Маълумот ўрнида…

Артериал гипертония касаллиги сурункали касаллик бўлиб, артериал қон босимининг 139 (систолик) мм.сим.уст — 89 мм (диастолик)сим.уст.дан баланд бўлишидир. Организмдаги умумий қон ҳажми тана вазнининг 6–8%ни ташкил қилади.

Масалан: 75 килограмм вазнга эга бўлган одамларнинг қон ҳажми 4,5 – 6 литр­га тенг. Шу тариқа юрак қисқарганда қон қон — томир деворлари бўйлаб ҳаракатланади.

Қоннинг қон-томир деворларига урилиши артериал қон босимини ҳосил қилади.

Хафақон касаллиги белгилари

Одатда, бу муаммодан азият чеккан инсонларда касаллик бошида ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмайди. Айрим ҳолларда ҳолсизлик, бош оғриқ кузатилиши мумкин. Ке­йин­чалик эса қуйидаги белгилар келиб чиқади:

– Бош оғриқ — одатда куннинг исталган вақтида келиб чиқади. Бош оғриқ аввал энса соҳасида аниқланиб, сўнгра бош мияни тўлиқ қамраб олиши мумкин. Одатда бош оғриқ йўталганда, бошни эгганда, зўриққанда кучаяди.

– Юрак соҳасидаги оғриқлар-тинчликда ёки зўриқиш натижасида келиб чиқади. Жисмоний зўриқишлар оғриқнинг кучайишига олиб келмайди. Узоқ давом этиши мумкин.

– Ҳансираш-касаллик бошида жисмоний зўриқишлар натижасида келиб чиқади. Сўнгра тинчликда ҳам кузатилади.

– Оёқлардаги шиш­лар;

– Кўришнинг бузилиши.

Хавфли гуруҳдагилар

Наслий омиллар — яқинлари орасида шу касалликка чалинган инсонлар бўлиши;

Эркак жинси — аёлларга нисбатан эркакларда бу касаллик кўпроқ учрайди. Чунки аёллар қонидаги эстероген гормонлари гипертония касаллиги ривожланишига тўсқинлик қилади. Бироқ аёлларда менопауза бошланиши билан уларнинг қонида эстерогенлар миқдори кама­йиб кетади. Натижада гипертония касаллигига чалиниш хавфи ортади;

Тана вазнининг ортиши;

Камҳаракатлилик;

Спиртли ичимликлар қабул қилиш;

Рационда туз миқдорининг кўп бўлиши-кунлик туз миқдори 4,5 граммдан ошмаслиги лозим.

Номувофиқ баланслаштирилган озиқланиш — рационда ҳайвон ёғлари, чўчқа ва қўй гўшти кўп бўлиши;

Чекиш -тамаки таркибидаги никотин артериал қон-томирларига салбий таъсир қилади;

Стресслар;

Ухлаганда хуррак отиш;

Эркакларнинг ёши 55 ёшдан, аёллар ёшининг 65 ёшдан катта бўлиши хафақон касаллигига мойилликнинг ортишига олиб келади;

Қонда холестерин миқдорининг ортиши;

Қандли диабет касаллигига чалинганлар.

Хафақон касаллиги

асоратлари

– гипертоник кризлар;

– геморрагик ёки ишемик инсультлар;

– миокард инфаркти;

– нефросклероз;

– юрак етишмовчилиги.

Касаллик

сабаблари

– Буйраклар касаллиги (гломерулонефрит) ;

– Коарктация – аорта қон томирининг торайиши;

– Феохромоцитома (буйрак усти бези саратон касаллиги).

– Тиреотоксикоз (қалқонсимон без фаолиятининг ошиб кетиши).

– Кунига 60 мл.дан кўп спиртли ичимликларни қабул қилиш;

– Дори воситаларининг ножўя таъсири- гормонал препаратлар (контрацептив воситалар), антидепрессантлар, кокаин ва б.

Касаллик давоси

– чекишдан воз кечиш;

– тана вазнини меъёрлаштириш;

– жисмоний фаолликни кучайтириш.

Қуйидаги ҳолларда

зудлик билан «Тез

ёрдам»га мурожаат этинг:

– Тўш ортида кучли оғриқлар кузатилса;

– Ҳансирашнинг кучайиб бориши, айниқса горизонтал ҳо­латда ҳансирашнинг жуда ҳам кучайиши;

– Бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, нутқнинг, ҳаракатнинг бузилиши;

– Кўриш қобилиятининг пасайиши, кўришнинг иккиланиши;

– Қон босимидаги фарқ, яъни систолик ва диастолик босим орасидаги фарқнинг қисқариб бориши.

Артериал қон босимини тўғри аниқлаш тартиби

Артериал қон босими овқатлангандан сўнг 1-2 соат ўтгач ўлчанади.

Бунда бир соат давомида қаҳва ичиш ёки чекиш ман этилади.

Қон босими ўлчанаётган вақтда бемор устида сиқиб турадиган кийимлар бўлмаслиги, қўл бўшатилган бўлиши, бемор гапирмаслиги, хона тинч бўлиши лозим.

Қон босими ўлчанишидан олдин дори воситаларини қабул қилмаслик лозим. Жумладан, кўзга ва бурунга томизиладиган дорилар ҳам қабул қилинмайди.

Артериал қон босими бир марта ўлчанмайди. Икки марта 3 дақиқалик интервал билан ўлчанади.

Қон босими аввал ўнг қўлда, сўнг чап қўлда ўлчанади.

Артериал қон босими ўлчанишидан олдин беморда руҳий ёки жисмоний зўриқиш кузатилган бўлса, 30 дақиқалик дам берилади.

Бемор кўчадан кириб келган бўлса ҳам дам олиш учун вақт берилади.

Источник: http://chakchak.uz/uzc/tip/view?id=156

КрепкоеЗдоровье
Добавить комментарий